Туркия технологияси Мали армиясини кучайтиради
Туркия мудофаа технологияси Малида армиянинг жанговар самарадорлигини ошириш ва ҳарбий хизматчилар етишмовчилигини қоплашга ёрдам бериши мумкин.
Бу ҳақда Мали Миллий хавфсизлик кенгаши доимий котиби, истеъфодаги генерал-майор Ямусса Камара маълум қилди. Таъкидланишича, 1,24 миллион квадрат километр ҳудудни ҳимоя қилиш учун маҳаллий армиянинг мавжуд имконияти етарли эмас. Шу боис ҳарбий соҳага замонавий технология, хусусан Туркия мудофаа ишланмалари жорий этилиши зарур.
Камара учувчисиз учоқлар мамлакат хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин эгаллашини қайд этди. Шунингдек, Анқара билан ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Генералнинг фикрича, Мали, Буркина-Фасо ва Нигердан иборат Соҳил давлатлари альянси ҳам хавфсизликни таъминлаш учун умумий ресурслардан самарали фойдаланиши ва Туркия билан ҳамкорликни кучайтириши лозим.
Ф.Яхшибоева, ЎзА