Мозамбик иқлим офатидан ҳимояланиш учун 37,2 миллиард доллар сўради
Мозамбик Президенти Даниэль Чапо чоршанба куни Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтаётган БМТ COP31 иқлим саммитида мамлакатни кучайиб бораётган иқлим офатидан ҳимоя қилиш учун яқин 10 йил учун 37,2 миллиард доллар зарурлигини билдирди.
У йирик давлатларни зарарли газ миқдорини камайтириш ва молиявий мажбуриятни бажаришга чақирди. 2000-2025 йиллари кузатилган 76 табиий офат туфайли 4,5 миллиард доллардан зиёд зарар кўрган Мозамбик дунё бўйлаб буғ газининг атиги 0,14 фоизини чиқарса-да, циклон, сув тошқини ва қурғоқчиликдан энг кўп азият чекаётган давлатлардан бирига айланган.
Давлат раҳбари глобал исишни 1,5 даражада ушлаб туриш мақсади хавф остида қолгани, Ал-Нинё ҳодисаси озиқ-овқат ҳамда сув танқислигини кучайтиришига эътибор қаратди. Ҳозир мамлакатда 142 маҳаллий мослашув режаси, 1000 дан зиёд фавқулодда вазиятни бошқариш қўмитаси фаолият юритмоқда. Африка Иттифоқининг табиий офат хавфини бошқариш бўйича вакили сифатида Чапо халқаро ҳамжамиятни қитъа давлатларига амалий ва молиявий кўмакни оширишга чақирди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА