Туркия Ташқи ишлар вазирлиги баёноти
Ташқи ишлар вазирлиги қатор хорижий давлатлар фуқароларининг Туркияга саёҳат қилмасликлари тўғрисидаги огоҳлантириш бўйича баёнот билан чиқди.
Давлат ташкилотлари жиноятчилик, шу жумладан, терроризмга қарши кураш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.
Мамлакат ТИВ вакили Танжу Билгичнинг сўзларига кўра, “Айни огоҳлантиришлар халқаро воқеалар билан боғлиқ. Туркия – хавфсиз мамлакат: ичкарида ҳам, ўз чегаралари ортида ҳам терроризм билан самарали кураш олиб бормоқда. Бу муваффақият ошкор этилмоқда”.
- Анқара террористик ташкилотлар ўртасида айирмачилик қилмайди. Туркиянинг саъй-ҳаракатлари халқаро хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади, - дея қўшимча қилган расмий вакил.
ЎзА