Туркия элчиси билан учрашув
Суҳбат чоғида минтақавий хавфсизлик масалалари, хусусан Афғонистондаги жорий вазият муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Туркия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эр билан учрашди.
Суҳбат чоғида минтақавий хавфсизлик масалалари, хусусан Афғонистондаги жорий вазият муҳокама қилинди.
Тинчлик музокараларини бошлаш муҳимлиги, шунингдек, Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси, “Осиё юраги - Истанбул жараёни” форуми ва бошқа тадбирларнинг афғон муаммосини ҳал қилишда ҳамда Афғонистон ижтимоий ва иқтисодий инфратузилмасини бутун афғон халқи манфаати учун тикланишида тутган муҳим ўрни қайд этилди.
Туркия томонига тинчлик сиёсий жараёнини бошлашга кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон томонидан кўрилаётган чоралар, Афғонистонда амалга оширилаётган транспорт-коммуникация лойиҳалари тўғрисида маълумот берилди.
Мулоқот давомида Афғонистонни коронавирус пандемиясига қарши курашда қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Афғонистон йўналиши бўйича ўзаро яқин ҳамкорлик қилиш, хусусан, ушбу мамлакатда инқирозни тинч йўл билан ҳал этишнинг мақбул йўлларини топиш тўғрисида келишувга эришилди.