Туризм: Бухоро ва Малайзия ҳамкорлиги ривожланмоқда
Бухоро вилояти туризмни ривожлантириш департаменти ташаббуси билан Малайзиянинг туризм, санъат ва маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ислом туризм маркази” (Islamic Tourism Center) ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама этиш бўйича онлайн мулоқот ташкил этилди.
Мулоқотда департамент ҳамда Малайзия “Ислом туризми маркази” вакиллари қатнашди.
Мулоқот давомида Бухоро туризм техникумида Зиёрат туризми соҳасида “Мутахассисларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Ўзбекистон-Малайзия маркази”ни (Uzbek-Malaysian Center for Advanced Training on Ziyarah Tourism) ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Вилоятнинг зиёрат туризми салоҳиятини Малайзияда кенг тарғибот қилиш орқали сайёҳлар оқимини кўпайтириш, маҳаллий ташаббускор тадбиркорлар ва Жанубий Шарқий Осиё минтақасидаги салоҳиятли компаниялар билан “Умра плюс” дастури орқали мамлакатимизга келувчи зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи меҳмонхоналар тизимини шакллантириш борасида музокаралар олиб борилди.
“Зиёрат туризми”, “muslim friendly” ва "ҳалол туризм" стандартларини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон туризм соҳаси вакиллари учун вебинарлар ташкил этиш, “Ўзстандарт” Агентлиги томонидан Бухорода ташкил этилаётган Республикада биринчи “Ҳалол стандарт лабораториясини”да малакали ходимларни тайёрлаш бўйича Малайзия ҳалол стандарт ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувлар амалга оширилди.
Бухоро вилояти туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати