Тупроққа қаҳр эмас, меҳр керак...
Иқрор бўлишимиз керак – замонавий деҳқончилик табиий мувозанатни бузди.
Иқрор бўлишимиз керак – замонавий деҳқончилик табиий мувозанатни бузди. Ҳар йили экинбоп тупроқларнинг қарийб 1 фоизи яроқсиз ҳолга келяпти. Ишлар шу тахлит давом этса, юз йилдан кейин дунёда шудгорланадиган бир парча ҳам ер қолмайди.
Деҳқонларнинг янги авлоди нима қилиб бўлсада, тезроқ фойда олишни кўзлаяпти. Бироқ тупроқ 24 соат ишлатиб, узлуксиз маҳсулот чиқариш мумкин бўлган дастгоҳ эмас. Ердан фойдаланувчилар табиат билан уйғунликда ҳаракат қилиши даркор.
Тупроқ бизни тўйдиради, кийинтиради, ҳаёт кечиришимиз учун зарур ашёлар, жиҳозларни вужудга келтиради. Табиатда углерод айланишида, сувнинг сақланиши ва фильтрланишида, заминнинг тошқин ва қурғоқчиликка чидамлилигини оширишда ҳам унинг аҳамияти беқиёс. Тупроқ сайёрамиздаги битмас-туганмас ресурслар сирасига киради. Гарчи тамом бўлмаса-да, у яроқсиз ҳолга келиши мумкинки, бунга асосан инсон омили сабаб бўлмоқда.
Одамзот таъсири натижасида тупроқнинг фойдали функциялари тобора заифлашиб боряпти. Бугунги кунда эрозия, зичланиш, шўрланиш, органик ва озуқавий моддаларнинг ювилиб кетиши, кислоталаниш, ифлосланиш ва ер ресурсларини бошқаришнинг нобоп амалиёти билан боғлиқ бўлган бошқа жараёнлар туфайли дунёдаги жами тупроқ қатламининг 33 фоизи деградацияга учради – инқирозга юз тутди.
Муносабат ўзгармаса, янгича ёндашувлар жорий қилинмаса, 2050 йилда аҳоли жон бошига суғориладиган ва унумдор ерларнинг умумий майдони 1960 йилдагига нисбатан тўрт баробар камаяди. Бинобарин, тупроқни асраш, унумдорлигини сақлаб қолиш бугунги кунда ҳаёт-мамот масаласидир. Чунончи, ҳозирда ер юзидаги 805 миллион одам тўйиб овқатланмаслик ва очликдан азият чекмоқда. Кейинги 35 йилда аҳолининг шиддат билан кўпайиши озиқ-овқат ишлаб чиқарилишини бир неча йил ичида 60 фоизга оширишни тақозо қилмоқда. Деҳқонлар таъбири билан айтганда, «семиз, кучли» ерларсиз бу вазифани уддалаш амри маҳол.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун тупроққа нисбатан муносабатни тубдан қайта кўриб чиқиш керак. Кимё саноатининг жадал ривожланиши ва минерал ўғитлар ишлаб чиқаришнинг ортиши, шунингдек, навбатдаги «яшил инқилоб» ҳам (1940-1970 йилларда ривожланаётган давлатлар қишлоқ хўжалигида амалга оширилган тизимли ўзгаришлар.

«Яшил инқилоб» даврида экинларнинг маҳсулдор навлари яратилиб, амалга татбиқ қилинди, суғориладиган ерлар майдони кескин ортди, сунъий ўғитлар, замонавий техникалар кенг қўлланила бошланди. Натижада жаҳонда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми анча ошди) бизни юз бериши эҳтимоли борган сайин ортаётган озиқ-овқат етишмовчилигидан халос қилиши даргумон. Чунки тупроқ яхши ҳолатда бўлсагина, агротехник тадбирлар самара беради.
Заволга юз тутган ерни асл ҳолига қайтариш эса кўп йилларга чўзиладиган, ниҳоятда серхаражат, мушкул вазифа. Шунинг учун асосий эътиборни тупроқни муҳофаза қилиш, ресурс тежамкор ва органик деҳқончилик, соҳада оилавий иш услубларини кенг йўлга қўйиш, агроэкология каби йўналишларга жиддий эътибор қаратиш зарур. Тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, ундан озуқа моддалар чиқиб кетишини тартибга солиш, сувдан оқилона фойдаланиш, ҳосилни кўпайтириш учун чанглатувчилар, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашда ҳашаротлардан фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқдир. Ана шундай ёндашувларгина озиқ-овқат билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш имконини беради.
Ер юзидаги ландшафтлар эволюциясига назар ташласак, тупроқнинг юз минг йиллар мобайнида, хилма-хил жараёнлар таъсирида вужудга келганига амин бўламиз. Тупроқ – табиат мўъжизаси. Лекин у ўтган асрдан бошлаб жуда тез емириляпти. Зероки, бузиш – осон, қуриш қийиндир. Ҳали башарият ихтиёрида шудгорланадиган ер захиралари бор. Ушбу охирги ресурсни кўз қорачиғидек асраш, келгуси авлодларга фойдаланса бўладиган шаклда етказиш керак.
Иқрор бўлишимиз керак – замонавий деҳқончилик табиий мувозанатни бузди. Ҳар йили экинбоп тупроқларнинг қарийб 1 фоизи яроқсиз ҳолга келяпти. Ишлар шу тахлит давом этса, юз йилдан кейин дунёда шудгорланадиган бир парча ҳам ер қолмайди.
Деҳқонларнинг янги авлоди нима қилиб бўлса-да, тезроқ фойда олишни кўзлаяпти. Бироқ тупроқ 24 соат ишлатиб, узлуксиз маҳсулот чиқариш мумкин бўлган дастгоҳ эмас. Ердан фойдаланувчилар табиат билан уйғунликда ҳаракат қилиши даркор. Хусусан, қишлоқ хўжалигининг азалий, анъанавий тажрибаларини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштирилган тарзда ҳаётга жорий этиш талаб қилиняпти.
Абгор ҳолатга келган тупроқни тиклаш учун нима қилиш керак? Фикримизча, аввало, ернинг устки қатлами экотизимларига доир чуқур тадқиқотлар олиб бориш, чиқариладиган хулосалар асосида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш лозим. Шу билан бирга эрозия хавфи кучли бўлган ҳудудларда қишлоқ хўжалигини субсидиялашни қисқартириш, кўп йиллик экинлар етиштиришни йўлга қўйиш, ерни шудгор қилмасдан деҳқончилик қилиш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, тупроқдаги органик моддаларни кўпайтиришга қаратилган ишлар кўламини кенгайтириш, кичик масштабли органик хўжаликларни ривожлантириш стратегиясини қабул қилиш ҳам кечиктириб бўлмайдиган вазифалар қаторидан ўрин олиши зарур, деб ҳисоблаймиз.
Юқорида дунёдаги вазият хусусида сўз юритдик. Юртимизда бу борадаги аҳвол қандай? Бизда суғориладиган ерлар 4 миллион 200 минг гектар бўлиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилувчи асосий манба саналади. Ҳозирги пайтда экин майдонларимизнинг унумдорлиги, мелиоратив ва экологик ҳолати талаб даражасида эмас. Шу боис улардан юқори ҳосил олиб бўлмайди. Негаки, тупроқдан ҳаддан ташқари кўп, аксар ҳолларда деҳқончилик қонун-қоидаларига риоя қилмасдан фойдаланилди.

Айниқса, собиқ иттифоқ даврида ҳайбаракаллачилик қилиниб, «Оқ олтинни олтин қўллар яратади» деган бемаъни, тутуруқсиз даъватга лаббай тариқасида пахтадан юқори ҳосил олиш учун заминимиз мағзи, шираси қурбон қилинди. Жумладан, тупроқнинг кимёвий воситалар билан заҳарланиши талай салбий оқибатларга олиб келди. Суғориладиган ерларда шўрланиш, эрозия, дефляция жараёнларининг кучайиши кузатилмоқда. Бу эса ҳосилдор ва унумдор майдонларни «қақшатиш», «хўрлаш» оқибатидир.
Суғоришнинг нотўғри технологияларини қўллаш, сувни кўп миқдорда ишлатиш тупроқда туз миқдорининг ошиб кетишига сабаб бўлди, унинг унумдорлигини пасайтириб юборди. Аслида суғориш ишлари иқлим шароитига монанд равишда тупроқнинг физикавий, кимёвий, биологик хусусиятлари ҳисобга олиниб, белгиланган меъёрлар асосида амалга оширилиши керак эди.
Хуллас, тупроққа экин экиб, мўл ҳосил олиш учун қўшимча озуқалар солиш, касаллик ва ҳашаротларга қарши тинимсиз курашиш, суғоришнинг мақбул агротехнологияларини қўллаш, эрта-ю кеч ишлаш, катта сарф-харажатлар қилиш талаб қилинади. Шунда ҳам юқори ҳосил олиш мушкул. Чунки тупроқнинг аёвсиз ишлатилиши оқибатида ер чалажон бўлиб қолган. Ниҳоят бугунги кунга келиб, «таёқ суқса кўкарадиган ер» ибораси деҳқончилик илмидан жуда йироқ бўлганлар ишонадиган чўпчакка айлангани афсусланарлидир.
Яна бир ташвишланарли ҳолат шуки, ерларимиз унумдорлигининг пасайиб кетишига алмашлаб экишнинг йўқолиб бораётгани ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ваҳоланки, мазкур услуб ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Маҳсулдорликни ошириш йўлида табиат қонунларига зид келувчи уринишларимиз акс натижа беряпти. Технологиялар табиат билан уйғунликда ривожлантирилгандагина кутилган самарани беради.
Республикамизда тупроқнинг турлари, тузилиши, таркиби, хусусиятлари ва ҳоказоларни ўрганишга бағишланган илмий изланишлар олиб борилгани ҳақиқат. Ер унумдорлигини ошириш, ҳолатини яхшилаш, ўғитлар берилиши бўйича теран тадқиқотлар амалга оширилган ҳам. Лекин, минг афсуски, яхши-яхши ишланмалар, ихтиролар, тавсиялар қоғозда қолиб кетмоқда. Айниқса, аграр соҳада назария билан амалиёт орасидаги масофа ҳамон ер билан осмончалик сақланиб турибди.
Тупроқни ҳимоя қилиш, уни табиий механизмлар билан уйғунлаштиришнинг йўлларидан бири қишлоқ хўжалик ҳудудларини ўрмонлаштириш, яъни, иҳотазорлар тизимини барпо қилишдир. Дала иҳотазорларини яратиш, йўлларни ва суғориш тизимларини иҳоталаш, чўл ҳудудларида 1 ва 2 гектарлик ўрмонзорларни бунёд этиш айни муддаодир.
Иҳотазорлар тизими тупроқни емирилишдан ҳимоя қилади, унинг мелиоратив ҳолатини яхшилайди. Шунингдек, сизот сувларини буғлатиб, шўрланишнинг олдини олади, намликни сақлайди, иқлимни мўътадиллаштириб, қишлоқ хўжалик экинлари учун зарур шароит яратади ва ҳосилдорликни 15-20 фоизга оширади. Кузатяпмизки, кейинги йилларда глобал миқёсда ҳарорат кўтарилиб бормоқда.

Меъёридан ошган иссиқлик экинларга зиён келтиради. Иҳотазорлар эса муайян ҳудудда, қисман бўлса-да, экологик мувозанатни вужудга келтиради. Аслида, деҳқончилик самарадорлигини таъминловчи энг мукаммал тизим «ўрмон – дала – ўтлоқ – сув» экани исботланган. Мазкур тизим қишлоқ хўжалигининг табиат билан уйғун тарзда мавжуд бўлишига имкон берувчи энг яхши омилдир.
Абдухалил ҚАЮМОВ,
Тошкент давлат аграр университети
профессори, қишлоқ хўжалик фанлари доктори