Тунда кўплаб мамлакатларда Instagram ишдан чиққан
Қатор мамлакатларда Instagram фойдаланувчилари тармоқда носозликлар юз берганини хабар қилмоқда.
Интернет-ресурсларнинг узилишини кузатиб борувчи Downdetector тунда платформа ишдан чиққанини кўрсатган.
Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқ тунда Москва вақти билан соат 02:00 дан кейин ишламаган.
Instagram платформасида кузатилган ҳатоликларнинг 47 фоизи авторизация, 42 фоизи юклаш ва 12 фоизи веб-сайт билан боғлиқ экани айтилмоқда.
AҚШ, Канада, Бразилия, Aргентина ва Буюк Британия каби кўплаб мамлакатлар фойдаланувчилари носозликлар ҳақида хабар тарқатиб, шикоят қилган.