Туман бюджети, инвестиция дастури ва инфратузилма лойиҳалари маҳалла буюртмаси асосида ишлаб чиқилади
Президентимиз одамларнинг кайфияти, оилаларнинг фаровонлиги, ёшларнинг орзу-истаги ва тадбиркорларнинг ташаббускорлиги, энг аввало, маҳаллада намоён бўлишини таъкидлади.
Олтинчи миллий дастур маҳаллани жамият тараққиётининг асосий буюртмачисига айлантиришга йўналтирилади.
– Энди давлат дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ёндашув буткул ўзгаради, – деди давлатимиз раҳбари.
Туман бюджети, инвестиция дастури ва инфратузилма лойиҳалари маҳалла буюртмаси асосида ишлаб чиқилади.
Фуқароларнинг талаб ва эҳтиёжи, маҳалланинг фаровонлиги энг асосий мезон сифатида белгиланади.
ЎзА