Иқтисодий дипломатия ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади
– Ўзбекистонни халқаро дипломатиянинг муҳим марказига айлантириш учун кўп қиррали, вазмин ва мувозанатли ташқи сиёсатни давом эттирамиз, – деди давлатимиз раҳбари.
Иқтисодий дипломатия ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади.
Мамлакатимиз 2027-2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига илк маротаба раислик қилади.
Дунёдаги 120 дан ортиқ давлатни бирлаштирган ушбу глобал тузилма самарадорлигини оширишга қаратилган ташаббуслар фаол илгари сурилади.
Ён қўшнимиз Афғонистон бўйича конструктив сиёсат қатъий давом эттирилади.
Президентимиз тантанада иштирок этган дипломатик корпус вакиллари, хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда АҚШ, Туркия ва Сингапурдан келган юқори мартабали меҳмонларга самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди.
ЎзА