Трасс Бош вазирлик лавозимини тарк этмоқчи эмас
Буюк Британия Бош вазири Лиз Трасс ҳукмрон Консерватив партиядаги бир қатор депутатларнинг чақириқларига қарамай, истеъфога чиқмаслигини таъкидлади. “Мен бу лавозимга мамлакат манфаатлари йўлида сиёсат олиб бориш учун сайланганман.
Биз жуда оғир кунларни бошдан кечирмоқдамиз. Биз шунчаки Консерватив партия ҳақида гапириб, вақтни беҳуда ўтказа олмаймиз, аксинча, ишга киришишимиз керак. Бу менинг мамлакатимга мурожаатим”, деди Бош вазир Британия телеканалига берган интервьюсида. “Мен миллий манфаатлар йўлида ҳаракат қилиш позициясида қоламан”. У ўзи мансуб бўлган партияни 2024 йил охиригача, навбатдаги парламент сайловларига олиб боришига ишонч билдирди.