Трамп ва Си Цзиньпин учрашувига яна бир изоҳ берилди
“Kazinform” хабар беришича, АҚШ Президенти Дональд Трамп чоршанба куни кечқурун Хитойга давлат ташрифи билан келди.
ХХР Ташқи ишлар вазирлиги вакили Гуо Цзякунь Америка етакчиси ҳамкасбидан АҚШ делегацияси таркибига кирувчи корпорациялар учун бозорни очиш сўралган режаси ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
- Давлат раҳбарияти дипломатияси Хитой - Америка муносабатида ажралмас стратегик ва йўналтирувчи роль ўйнайди, - дея таъкидлаган дипломат. - Биз Президент Трампнинг Хитойга давлат ташрифини олқишлаймиз. Ташриф давомида давлат раҳбарлари асосий икки томонлама масалалар, шунингдек глобал тинчлик ва тараққиёт масалалари бўйича чуқур фикр алмашади.
- Хитой тенглик, ўзаро ҳурмат ва манфаат тамойилига асосланиб, ҳамкорликни кенгайтириш, келишмовчиликларни конструктив бошқариш, ўзгариб бораётган, тартибсизликка тўла дунёга изчил барқарорлик ва ишонч бағишлаш учун Қўшма Штатлар билан ишлашга тайёр, - дея қўшимча қилган Гуо Цзякунь.
Қайд этилишча, АҚШ Президентининг Хитойга давлат ташрифи 13-15 май кунларига белгиланган. Оқ уй раҳбарига "Boeing", "Tesla", "Apple", "BlackRock", "Mastercard", VISA каби етакчи корпорациялар раҳбарларидан иборат делегация ҳамроҳлик қилмоқда.
Г.Сатторова, ЎзА