Трамп тарафдорларини яна митингга чорламоқда
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ўз тарафдорларини митингларни бошлаш масаласини муҳокама қилишга чақирди, деб хабар тарқатди CNN телеканали.
Бу ерда гап Make America Great Again ("Американи қайтадан буюк қиламиз") шиори остида ўтказиладиган митинг ҳақида бормоқда. Бундай митинглар 2016 йилда Трампнинг сайловолди кампаниясида кўп бўлган эди ва президентлик қилган даврда давом этди. Янги митингларни ўтказиш май ойига режалаштирилган, дея таъкидлайди телеканал.
Бундан аввалроқ, Трамп 2024 йилда яна АҚШ президентлигига номзодини кўрсатиши мумкинлигини маълум қилган эди.
Трамп 2020 йилдаги президент сайловида Демократик партиядан номзодини кўрсатган собиқ вице-президент Жо Байденга ютқазиб қўйди, лекин Байденнинг ғалабасини тан олмади ва ҳатто, рақибининг инаугурациясида иштирок этишдан ҳам бош тортди. Бунақаси 150 йил давомида кузатилмаган эди, дейилади хабарда.