Трамп президентликка номзодини қўя олмайди(ми?)
Колорадо Олий суди собиқ президент Дональд Трампни 2021 йил 6 январда Капитолийга уюштирилган босқинга алоқадорлиги туфайли штатнинг 2024 йилги сайлов бюллетенидан чиқариб ташлади.
Қарорга кўра, 2024 йил 5 март куни бўлиб ўтадиган, республикачи номзодлар рақобатлашадиган бошланғич сайлов рўйхатида Трамп номи кўрсатилмайди.
Суд Трамп 2021 йил 6 январь воқеалари чоғида қилган ҳаракати билан “қўзғолон жиноятини ташкил этган ва Конституциянинг 14-моддасини бузган”лигини исботлади.
Бу ҳукм Трампни, AҚШ тарихида камдан-кам ҳолда чақириладиган 14-тузатишга кўра, Оқ уй раҳбарлигига сайланиш ҳуқуқи бўлмаган биринчи даъвогарга айлантирди.