Трамп иммиграцияни икки ойга тўхтатади
Дональд Трамп иммиграцияни икки ой муддатга вақтинчалик тўхтатиш ҳақидаги фармонга имзо чекишини маълум қилган эди.
Дональд Трамп иммиграцияни икки ой муддатга вақтинчалик тўхтатиш ҳақидаги фармонга имзо чекишини маълум қилган эди.
“Мен АҚШга иммиграцияни тўхтатиш ҳақида фармонга имзо чекаман… Ушбу муддат 60 кунга чўзилади, кейинчалик иқтисодий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, мен ва гуруҳимдаги одамлар билан уни узайтириш ёки тўхтатиш зарурлигини ўрганиб чиқамиз“, — деди у матбуот анжуманида.
Унинг айтишича, ушбу чеклов АҚШга грин-карта орқали келиб доимий яшамоқчи бўлганларга нисбатан жорий қилинади.
Трампнинг таъкидлашича, ушбу чора америкаликларнинг иш ўринларини сақлаш учун кўрилмоқда. Чунки улар мамлакатда коронавирус келтириб чиқарган қийинчиликлар туфайли ишсиз қолиши мумкин.
“Энг аввало, биз америкалик ишчилар ҳақида ўйлашимиз керак“, — деди президент.
Дональд Трамп ушбу қарорини бугун яна бир бор тасдиқлади.
“Бугун мен мамлакатимизга иммиграция қилишни тақиқловчи фармонга имзо чекаман. Ўзи, ушбу фармонсиз ҳам бизнинг жанубий чегараларимиз жуда ишончли қўриқланмоқда. Бунга 273, 5 километрлик янги чегара деворлари ҳамда Мексиканинг 27 минг аскари ёрдам бермоқда“, — деб ёзди у Twitterдаги саҳифасида.