Тожикистонда туғилишлар сони ортмоқда
2020 йил январь – октябрь ойларида Тожикистонда 2019 йилнинг шу даври билан таққослаганда туғилишлар кўпайган. “Sputnik”нинг Тожикистон Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги берган маълумотга таяниб ёзишича, 10 ой давомида мамлакатда 166,6 минг чақалоқ дунёга келган.
Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, туғилиш ва ўлимнинг умумий коэффициенти ҳар минг кишига 23,7 ва 4,1 тани ташкил этмоқда.
Маълумотларга кўра, Тожикистон аҳолиси сони 9,4 миллион кишидан ошган. Бу ўтган йилнинг ўн ойи билан солиштирганда 2 фоизга кўп.
Тожикистон аҳолисининг энг кўп қисми, яъни 3,4 миллион киши Хатлон вилоятида яшаётгани маълум бўлди. Душанбеда 871,6 минг киши яшайди.
ЎзА