Тожикистон аҳолиси ўн миллионга яқинлашди
2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Тожикистонда аҳоли сони 9 миллион 661 минг кишидан ошган.
Бу ҳақда Тожикистон Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги директори Гулнора Ҳасанзода аҳоли ва уй-жойларни рўйхатга олишнинг дастлабки натижалари тақдимоти чоғида маълум қилди.
Республика аҳолиси 2010 йилдаги рўйхат билан таққослаганда, 2 миллион 970 минг нафарга кўпайган.
Статистикага кўра, Тожикистон аҳолиси 10 йил ичида яна 1,5 миллионга ортади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Тожикистон аҳолиси ва уй-жойларни рўйхатга олиш БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси кўмагида 2020-2023 йиллар учун Давлат статистикасини такомиллаштириш доирасида ўтказилган эди.
2024 йил Тожикистонда туғилиш даражаси ва ногиронлиги бўлган фуқаролар тўғрисида маълумотлар эълон қилинади.