Тоза ва обод жойда барака инади
Бутунжаҳон тозалик куни — бу инсоният ўзи яшаб турган ҳудудда тозаликни ўрнатиш ғоясини ифода этади. Бу куни кўнгиллилар бирлашиб йирик ижтимоий ҳаракат тозалик ишларини олиб боради. Ушбу санага бағишланган тадбирлар мамлакатимизда илк бор 2019 йилда ўтказилди.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ходимлари ҳам жорий йилда ўтказилган тозалик кунида фаол қатнашди.

“Бажарамиз” шиори остидаги Бутунжаҳон тозалик кунида Бухоро НҚИЗ ходимлари кенг кўламли экологик акцияда иштирок этди. Атрофдаги чиқиндилар тозаланиб, бир қатор маърифий тадбирлар ўтказилди.

“Бажарамиз” Бутунжаҳон тозалик куни акциясининг мақсади – атрофни чиқиндилардан тозалаш ва барқарор тозаликни сақлаш учун барчани бир жамоага бирлаштиришдан иборат.
Экологик акцияга 400 дан ортиқ ишчи-ходимлар қатнашди.

Зариф Комилов, ЎзА