Товламачининг режаси амалга ошмади
Фуқарони ижтимоий тармоқларда обрўсизлантирмоқчи бўлган товламачи ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Натижада фуқаро З.Х.(муқаддам судланган) бошқа бир фуқаро А.Ж.нинг қадр-қиммати ва обрўсига путур етказиши мумкин бўлган видео ва фотосуратларини интернет ижтимоий тармоқлари орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, эвазига ундан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА