Товарлар миқдорида тафовут бор экан
Ҳолатга “Олот” чегара божхона постида чек қўйилди. Унда хорижий давлатдан импорт тариқасида олиб келтирилаётган мандарин товарлари божхона постида ўрнатилган инспекция кўрик мажмуаси ёрдамида сканердан ўтказилганда юк кузатув ҳужжатлари ҳамда товарнинг рентген тасвирлари ўртасида тафовут аниқланди.
Божхона кўриги натижасида божхона юк декларациясида кўрсатилганидан 14 тоннадан ортиқ мандарин товарлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозир умумий қиймати 203 миллион сўмдан ортиқ бўлган ушбу товарлар вақтинча сақловга олинган.
Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири