Тошкентда таэквондо WT бўйича XV Жаҳон чемпионати бошланди
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”даги якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган муҳташам мажмуада таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги XV Жаҳон чемпионати бошланди.
Мазкур нуфузли чемпионатда 115 та мамлакатдан келган 986 нафар таэквондочи 20 та вазн тоифасида рақобатлашади. Мусобақанинг илк кунги беллашувларида 3 нафар вакилимиз ўз омадини синовдан ўтказади.
Жумладан, +78 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Алишер Пак илк жангини АҚШ терма жамоаси аъзоси Отто Кирсхбаумга қарши ўтказади. Ушбу беллашув 1/16 финал босқичи доирасида бўлиб ўтади. Виктория Денисенко эса -59 кг вазнда испаниялик Конинг Эл Харче ҳамда Бенин вакили Селена Линде ўртасидаги баҳс ғолибига қарши тўқнаш келади. Шунингдек, Комила Султонова -46 кг вазн тоифасида Швеция вакили Эмма Кельтс ҳамда Тринидад ва Тобаго терма жамоаси аъзоси Насим Маҳмудий ўртасидаги жанг ғолибига қарши беллашувларни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, таэквондо WT бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида қуйидаги спортчиларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этади:

Йигитлар:
-45 кг: Шоҳжаҳон Холмуродов
-48 кг: Ёсинбек Одилов
-51 кг: Асадбек Самандаров
-55 кг: Азизбек Сатторов
-59 кг: Азизбек Муродов
-63 кг: Омадбек Отабеков
-68 кг: Аюбхон Набиев
-73 кг: Ахаджон Мухторов
-78 кг: Озодбек Рисбеков
+78 кг: Алишер Пак

Қизлар:
-42 кг: Зуҳра Измаилбоева
-44 кг: Самира Ҳайитова
-46 кг: Комила Султонова
-49 кг: Фарангис Маҳкамбоева
-52 кг: Нозимахон Абдужабборова
-55 кг: Рушанахон Равшанова
-59 кг: Виктория Денисенко
-63 кг: Моҳидил Ўктамжонова
-68 кг: Нилуфар Сапаева
+68 кг: Ситора Асророва
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА