Тошкентда таэквондо WT бўйича "Корея Республикаси элчиси" кубоги бошланди
Бугун пойтахтимиздаги «Универсал» спорт мажмуасида таэквондо WT бўйича "Корея Республикаси элчиси" кубоги анъанавий турнирига старт берилди.
Бутунжаҳон таэквондо кунига бағишлаб ўтказилаётган мусобақанинг тантанали очилиш маросимида cпорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён бошчилигидаги делегация, шунингдек, ассоциация Бош котиби Муроджон Мамадалиев иштирок этди.
Тадбир давомида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён ёш таэквондочиларга мусобақада омад тилаб, уларга эсдалик совғаларини топширди.
“Корея Республикаси элчиси” кубоги анъанавий мусобақасида республикамизнинг турли ҳудудларидан келган 350 нафар спортчи ёшлар ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Дастурга кўра, бугун пумсе (кўргазмали чиқиш) йўналиши ўтказилмоқда. Эртага эса кёруги (жанг) бўйича беллашувлар ташкил этилиши режалаштирилган.
Ёшлар ўртасида ўтказилаётган мазкур мусобақада йигитлар ва қизлар 10 тадан вазн тоифасида даянга кўтарилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА