Тошкентда Ўзбекистон ва Ҳиндистон туристик бизнеси вакиллари ўртасида Б2Б учрашуви бўлиб ўтди
2026-йилнинг 2–5-октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Ҳайдаробод шаҳри (Ҳиндистон) туроператорлари ўртасида ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш ва қўшма туристик маҳсулотларни шакллантиришга қаратилган Б2Б учрашуви ўтказилди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ва “Cентрум Аир” авиакомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилди. Учрашув “Тошкент — Ҳайдаробод” йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновларнинг йўлга қўйилиши муносабати билан ташкил этилган танишув сафари (ФАМ Трип) доирасида ўтказилди. Делегация таркибида Instagram тармоғида 5 миллиондан ортиқ обуначига эга бўлган машҳур ҳиндистонлик саёҳат блогери Ваибҳав Кундра ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Ҳиндистонлик меҳмонларга Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива бўйлаб тарихий-маданий маршрутлар, шунингдек, гастрономик, экологик ва зиёрат туризмини ўз ичига олган янги турпакетларни биргаликда ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Сафар давомида ҳиндистонлик вакиллар Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг тарихий-маданий мероси ҳамда замонавий туристик инфратузилмаси билан яқиндан танишдилар.
Зиёвуддин Нуриддинов, Дониёр Якубов,
Улуғбек Тўхтаев, Камолиддин Каримов. ЎзА