Тошкентда Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш кенгашининг илк йиғилиши ўтказилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашнинг биринчи йиғилишида иштирок этмоқда.
Йиғилишда Туркия Республикаси Вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги нуфузли делегация қатнашмоқда.
Давлатимиз раҳбари Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан эришилган келишув асосида ташкил этилган ушбу янги механизм икки мамлакат иқтисодий ҳамкорлигига қўшимча суръат бағишлашга қаратилганини таъкидлади.
Шу куни Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон – Туркия бизнес форуми 200 дан зиёд ишбилармонни бирлаштирди. Давлатимиз раҳбари буни икки мамлакат тадбиркорларининг ўзаро шерикликни кенгайтиришга бўлган катта қизиқиши ифодаси сифатида баҳолади.
ЎзА