Тошкентда машина олиб қочилиши кўпайдими?
Тошкент кўчалари Ўзбекистон бўйича нисбатан автомобиль қатнови зич бўлган шаҳарлардан.
Тошкент кўчалари Ўзбекистон бўйича нисбатан автомобиль қатнови зич бўлган шаҳарлардан. Сўнгги вақтларда пойтахтда автомобиль олиб қочилиши ҳолатлари кўпроқ кузатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Статистик маълумотларга қараганда машина олиб қочиш кўпаймаган ва аксинча, 19.05 фоизга камайган. Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январдан июль ойигача пойтахтда 17 та машина олиб қочиш ҳолати кузатилган. 2018 йилда эса, айнан шу муддат ичида 21 та уловларни олиб қочилгани аниқланган. Ўзбекистонда машина олиб қочиш ҳолати Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси бўйича 5 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.