Тошкентда CASA биринчи чемпионати ўтказилди
Марказий ва Жанубий Осиё регби альянси — CASA тузилмасининг илк чемпионати Ўзбекистон пойтахти Тошкентда ташкил этилди. Ҳамкорлик доирасидаги биринчи йирик мусобақа "CASA Rugby 7s Championship" турнири деб аталди.
16-17 май кунлари бўлиб ўтган мусобақада Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Муғулистон, Покистон, Шри-Ланка ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этди. Эркаклар ва аёллар ўртасидаги баҳслар юқори рақобат ва спорт муҳити билан ажралиб турди.


Тадбир нафақат ғолибларни аниқлаш, балки минтақа давлатлари ўртасида спорт дипломатияси, ўзаро ишонч ва дўстликни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилди. Мазкур воқеа регбини оммалаштириш ва ёш спортчилар учун янги имкониятлар яратиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Чемпионат Альянсининг амалий фаолиятига старт бериб, Марказий ва Жанубий Осиёда регби ривожининг янги босқичини бошлаб берди.


Мусулмон Зиё, ЎзА