Денис Истомин ва Максим Шин Грузияда чемпион бўлди
Грузияда теннис бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган M25 тоифасига кирувчи “Kutaisi Open” халқаро турнирида ҳамюртимиз Денис Истомин ва Максим Шин тандемда бош совринни қўлга киритди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, ушбу мусобақанинг жуфтлик баҳсларида Денис Истомин ва Максим Шин сўнгги ҳал қилувчи босқичда нейтрал теннисчи Евгений Филиппов ва арманистонлик Даниил Саркисян билан рақобатлашиб, 6:4, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа, “Kutaisi Open” халқаро турнири бош совринига эга чиққан Денис ва Максим ташкилотчилар томонидан 1 минг 782 АҚШ доллари пул мукофоти ва 25 рейтинг очкоси билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА