Тошкентда 1 минг 400 нафар талаба университет дипломини олди
Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг 2026 йилги битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, жорий йил университетнинг 1 минг 400 нафар битирувчиси олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга бўлди.
Тантанали тадбирда Буюк Британиядан ташриф буюрган профессорлар, хусусан, Лондон Вестминстер университети президенти ва ректори, профессор Питер Бонфилд ҳам иштирок этди. Профессор Бонфилд ўз нутқида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакали мутахассисларни тайёрлашда университетнинг тутган ўрнини алоҳида таъкидлади.

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ректори Комилжон Каримов битирувчиларни табриклаб, келгуси фаолиятига муваффақият тилади. Шунингдек, таълим сифати ва талабалар камолотига ҳисса қўшган профессор-ўқитувчилар ҳамда университет ходимларига миннатдорлик билдирилди.
Д.ҲАКИМОВ,
ЎзА