Тоқаев Гроссини қабул қилди
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев МАGАТЕ бош директори Рафаэль Гроссини қабул қилди. Учрашувда ўзаро ҳамкорлик истиқболи, шунингдек ядровий хавфсизлик билан боғлиқ долзарб халқаро муаммолар муҳокама қилинди. Гросси Қозоғистонни атом электр станцияси қурилиши бўйича референдумдан сўнг тасдиқланган ядровий энергияни ривожлантириш дастури ишга туширилиши билан табриклади.
Тоқаев тегишли халқаро келишув асосида Эрон ядровий дастури билан боғлиқ вазиятни ҳал қилишда иштирок этишга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлади. МАGАТЭ бош директори Қозоғистон ишончли келишувларни амалга ошириш учун зарур сиёсий ваколатга, инфратузилма ва илмий-техник асосга эга эканлигини эътироф этди.
С.Раҳимов, ЎзА