Тонгни қарши олган Орол
Фоторепортаж
Орол денгизи табиати, манзараси ҳар қандай киши эътиборини ўзига тортмай қўймади. Денгиз ўрнини эгаллаган поёнсиз кенгликларга қараб, беихтиёр Орол денгизи тарихи, кечмиши, унинг кейинги йиллардаги аянчли манзараси сабаблари ҳақида фикр-мулоҳазалар юритасиз.
[gallery-9656]
Шунга қарамай, Оролбўйининг ўзига хос табиати ҳамон ҳайратланарли. Айниқса, бу кенгликлар бағрида тонг отиши борлиққа ўзгача тароват бағишлайди. Уфқдан бош кўтараётган қуёшнинг заррин нурлари киши қалбига англаб бўлмас завқ улашади.
Даврон ЭРНАЗАРОВ (сурат), ЎзА