Томорқадан йилига уч марта ҳосил олинмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани “Ақжап” овул фуқаролар йиғинда яшовчи фуқаро Айтбой Тилевимбетов томорқадан унумли фойдаланаётган омилкорлардан.
У ўз хонадони томорқасида картошка, пиёз, карам, сабзи каби сабзоват ва полиз экинларидан йил давомида уч марта ҳосил олади. Омилкор айниқса, картошка етиштиришдаги тажрибаси билан эътиборга тушган. У ҳар йили 25-30 сотих майдонда картошка етиштириб, юқори навли ҳосил эвазига, оила бюджетига 25-30 миллион сўм даромад киритмоқда. Бундан ташқари 5,5 сотих майдондаги боғдан олма, ўрик, нок, олхўри, узум каби мева етиштиради.
[gallery-29712]
Хонадон бекаси Боғдагул опа эса фарзандлари, келинлари ва неваралари билан етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай, йиғиб-териб бозорга чиқаради.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА