Тўлиқ ишлаб чиқариш занжирига эга замонавий корхона
Илм бор жойда тараққиёт, меҳнат бор жойда эса муваффақият бўлади. Замонавий технология ишлаб чиқаришга тезлик ва самарадорлик бахш этса, малакали мутахассис маҳсулот сифатига кафолат беради. Давлатнинг қўллаб-қувватлаши эса тадбиркорнинг ғоясини йирик лойиҳага, меҳнатини эса юксак натижага айлантиради. Бунинг ёрқин мисолини Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркор Иброҳим Иномжонов раҳбарлигидаги “Avilon Kokand” масъулияти чекланган жамияти фаолиятида кўриш мумкин.
2010 йилда иш бошлаган корхона бугун тўлиқ ишлаб чиқариш занжирига эга замонавий саноат мажмуасига айланган. Бу ерда калава ипдан тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Маҳсулот сифатига алоҳида эътибор қаратилиши натижасида корхона ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириб, Учкўприк туманидаги “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида замонавий тикувчилик цехини ҳам ташкил этган.
[gallery-30683]
Айни пайтда “Avilon Kokand”да ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Россия, Греция, Қирғизистон ва Қозоғистон бозорларига экспорт қилинмоқда.
– Давлат томонидан экспорт фаолиятини кенгайтириш, хориж бозорларига чиқиш учун зарур бўлган мувофиқлик сертификатларини олишда яқиндан амалий кўмак берилмоқда, - дейди корхона раҳбари Иброҳим Иномжонов. – Бу эса фаолиятимизни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Эътиборлиси, корхонада ишлаб чиқарилаётган ҳар бир трикотаж маҳсулоти ортида юзлаб инсонларнинг меҳнати, масъулияти ва изланиши мужассам. Энг муҳими, бу меҳнат нафақат корхона тараққиёти, балки ҳудуд саноати ва иқтисодиётининг барқарор ривожига ҳам хизмат қилмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/FOc92bZa9yQ" title="To‘liq ishlab chiqarish zanjiriga ega zamonaviy korxona" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат ва видео), ЎзА