Тўланмаган қарз корхонага қимматга тушди
Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро суди Корея Республикасининг қарздор “Hankook Agricultural Materials Co” корхонасидан Санжар Жумаев фойдасига 15.000 АҚШ доллари ва 5,9 миллион сўм давлат божи ундирди.
Мазкур корхонадан Бухоро вилоят суди ижро ҳужжатига асосан, “BUH TRANS VOSITA” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 44.000 АҚШ доллари миқдорида жарима олдиндан тўланган 13,6 миллион сўм давлат божи ундириш бўйича ижро ҳаракатларига киришилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ходимларнинг тезкорлиги ва олиб борилган тадбирлардан сўнг
Тошкент вилоятида яширилган мазкур корхонага тегишли қурилиш анжомлари аниқланди.
Жами 2,68 гектар ер майдонига иссиқхона қуриш учун мўлжалланган 17 та контейнердаги ускуна ва анжомлар рўйхатга олиниб, хатланди.
Шулардан 5 та контейнердаги ускуналар Бухоро шаҳрида жойлашган сақлаш омборхонасига олиб келиниб, жойлаштирилган. Тезкор тадбирлар натижасида “Hankook Agricultural Materials Co” корхонасидан жами 66.524 АҚШ доллари ундирилиб, хатланган мол-мулклар эгасига қайтарилди.
Мафтуна КАРИМОВА,ЎзА