Ўткир Ҳошимовдан янги китоб: “Икки карра икки – беш”
Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Икки карра икки – беш” китобини чоп этди.
Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Икки карра икки – беш” китобини чоп этди.
Тўпламдан ёзувчининг ҳажвий асарлари жой олган.
Уни мутолаа қилиш асносида кўнглингиз яйраб, қалбингизга қувонч инади, кайфиятингиз чоғ бўлади.
Китобда турфа ҳангомалар билан бирга ҳаётий ҳақиқатлар ҳам акс этган. Қаҳрамонларнинг қисмати ўқувчини ҳам кулдириб, ҳам мушоҳадага чорлайди. “Икки карра икки – беш“ қиссасидаги оддий меҳнаткаш йигит Қўшоқвой тақдири орқали ҳаётнинг паст-у баландликлари моҳирона очиб берилган.