Тиббиёт ходимлари спорт майдонида куч синашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида Ўзбек жанг санъати спорт турининг “Ассалом, тонг!” йўналиши бўйича соғлиқни сақлаш ходимлари ўртасида вилоят мусобақаси бўлиб ўтди.
Беллашувларда вилоятнинг 22 та шаҳар ва туманидан 24 та жамоа таркибида 300 нафарга яқин тиббиёт ходими иштирок этди.
Мусобақа давомида иштирокчилар жисмоний тайёргарлик, чаққонлик ва чидамлилик бўйича ўз маҳоратларини намойиш этди. Спорт тадбири соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларнинг спортга қизиқишини ошириш ҳамда жамоавийлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
[gallery-30862]
Мусобақа якунига кўра ғолиб ва совриндор жамоалар Ўзбек жанг санъати федерацияси ҳамда вилоят касаба уюшмаси томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланди.
Энг яхши натижа қайд этган жамоалар 17–21 август кунлари Самарқанд шаҳрида “Ассалом, тонг!” йўналиши бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон кубоги баҳсларида Тошкент вилояти шарафини ҳимоя қилади.
ЎзА