Тиббиёт: кесарча кесиш амалиёти учун тиббий кўрсатмалар белгиланди
Адлия вазирлиги Туғуруқни қабул қилишда кесарча кесиш амалиётини ўтказиш учун тиббий кўрсатмалар рўйхатини давлат рўйхатидан ўтказди
Шу йилнинг 28 сентябрида давлат рўйхатидан ўтказилган мазкур ҳужжатга кўра, давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида туғуруқни қабул қилишда кесарча кесиш амалиёти учун тиббий кўрсатмалар қўлланилади.
Кесарча кесиш амалиёти учун 31 та тиббий кўрсатмалар мавжуд.
Кесарча кесиш амалиёти шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган, режалаштирилган ва режали гуруҳлар бўйича таснифланади.
Тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳомиладор аёл кесарча кесиш амалиётини ўтказишни танлаш ҳуқуқига эга.
Кесарча кесиш амалиётида ҳомиладор аёл салбий оқибатлар ҳақида хабардор қилинади ва унинг ихтиёрий розилиги олинади.
ЎзА