The Guardian: Саудия хусийларга қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Саудия Арабистони Ямандаги хусийларга қарши денгиз ва қуруқликдан кенг кўламда мувофиқлаштирилган ҳарбий амалиётга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” нашри Яман манбаларига таяниб хабар берди.
Таъкидланишича, Ар-Риёд Яман марказига эҳтимолий ҳужум учун куч тўпламоқда. Шунингдек, Саудия Қизил денгиз жанубидаги қамални бекор қилиш ва тўсқинликсиз нефть экспортини тиклаш мақсадини кўзлаяпти.
Ўз навбатида Хусийлар Подшоҳлик Яманга қўйилган чекловни бекор қилиши эвазига Саудия кемалари учун денгиз қамалини тўхтатишга тайёрлигини айтган. Гуруҳ масъуллари можаро Эрон манфаатига эмас, балки Яман келажагига тегишли эканини ҳам таъкидламоқда.
С.Раҳимов, ЎзА