“The Economist” 2027 йил учун тахмин эълон қилди
Британиянинг “The Economist” журнали 2027 йил бўлиб ўтадиган муҳим глобал воқеалар тахмини жамланган анъанавий йиллик сонини чоп этди.
Халқаро сиёсат соҳасига оид ушбу нашр мутахассислари Трамп даврининг “қуёши ботиб бораётгани”ни башорат қилган. Таъкидланишича, унинг ҳаракати, жумладан янги ҳарбий саргузашт янада тажовузкор тус оляпти.
Хитой Тайванга қарши ҳарбий амалиётга тайёргарлик кўряпти. Аниқроғи, Си Цзиньпин армияга 2027 йил оролни эгаллаб олиш учун тайёр туришни буюрган. Шунингдек, Марин Ле Пен Франция сайловида ғалаба қозониши Европа Иттифоқини талвасага солиши қайд этилган.
Иқтисодий бўлим ривожланган мамлакатлар даромадидан кўпроқ пул сарфлашда давом этиши туфайли юзага келадиган йирик глобал қарз инқирози хавфидан огоҳлантирмоқда. Сунъий интеллект компаниялари эса қарзга ботиб бораётгани ва бозор емирилиши хавфи ортаётганига ҳам урғу берилган.
Шарҳнинг иқлим қисми 2027 йил рекорд даражада иссиқ келиши мумкинлиги, ўрмон ёнғини, қурғоқчилик ва фавқулодда ҳарорат чўзилишидан дарак беради. Тиббиёт ва биология технологияси йўналишида вазн йўқотиш ва қаришга қарши дори воситалари оммалашиши кутиляпти.
С.Раҳимов, ЎзА