Термизда “Мен ғолиб” марафони бўлиб ўтди
Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти спорт бошқармаси, енгил атлетика федерацияси ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида “Мен ғолиб”оммавий ватанпарварлик югуриш марафони ўтказилди.
Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган марафонда икки мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ва спортсевар ёшлар иштирок этди.

Марафон қатнашчилари Термиз шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб уч километр масофани босиб ўтди.
Мусобақа чоғида спорт билан мунтазам шуғулланадиган ҳарбий хизматчиларнинг юқори жисмоний тайёргарлик, матонат ва иродаси кенг намоён бўлди.

Қизғин беллашув ва ҳаяжонли баҳсларга бой бўлган марафоннинг ғолиб ҳамда совриндорлари медаль, диплом, пул мукофоти билан тақдирланди.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА