Men G‘olib run” спорт мусобақаси ғолиблари аниқланди
Навоий шаҳрида ватанпарварлик ойлиги доирасида “Men G‘olib run” анъанавий оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.
Тадбирда ҳарбий хизматчилар, куч тузилмалари вакиллари, олий ҳарбий ва махсус таълим муассасалари курсантлари ҳамда ҳаваскор спортчилар фаол иштирок этди.

Мазкур спорт тадбири ёшлар ва ҳарбий хизматчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний тайёргарликни мустаҳкамлаш, ҳарбий-куч тузилмаларининг жамиятдаги нуфузини ошириш ҳамда ватанпарварлик руҳини юксалтириш мақсадида ташкил этилди.
Мусобақа 3 километр масофада ўтказилиб, унда иштирокчилар ўзларининг чидамлилиги, матонати ва спорт маҳоратини намоён этди.

Беллашувлар якунида эркаклар ва аёллар ўртасида ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланиб, диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Абдували Бўриев, ЎзА