Термизда кибер спорти бўйича беллашув ўтказилди
Ғолиб жамоага ташкилотчилар томонидан диплом ва 1 миллион сўм миқдорида пул мукофоти тақдим этилди.
Президентимиз томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг тўртинчи йўналиши ижроси доирасида Термиз шаҳрида кибер спорти бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур виртуал спорт мусобақаси илк маротаба расмий равишда ўтказилди. Унда барча туманлардан беш нафар иштирокчи жамланган жамоалар ғолиблик учун беллашди.
Якуний натижаларга кўра Термиз шаҳрининг “Sky line” жамоаси биринчиликни эгаллаб, мусобақанинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Ғолиб жамоага ташкилотчилар томонидан диплом ва 1 миллион сўм миқдорида пул мукофоти тақдим этилди.
