Теҳронда Швейцария дипломати ҳалок бўлди
АҚШнинг Эрондаги манфаатларини ҳимоя қиладиган Швейцария элчихонаси ходимаси Теҳрондаги кўп қаватли бинодан йиқилиб вафот этди, деб хабар тарқатди Mehr агентлиги тезкор хизмат берган маълумотга таяниб.
Хабарда айтилишича, 51 ёшли дипломат элчихонанинг биринчи котиби бўлиб ишлаган ҳамда АҚШ манфаатларини ҳам ҳимоя қилган.
Тезкор хизмат вакилининг маълум қилишича, ҳозирча дипломатнинг ўлими бахтсиз ҳодисами ёки ўз жонига қасд қилишми, аниқ эмас.
Теҳрон Вашингтон билан дипломатик муносабатларни тўхтатгандан кейин Швейцария элчихонаси АҚШнинг манфаатларини ҳимоя қила бошлади.