Тбилисида норозилик митинглари икки кун давом этди
7-8 март кунлари Тбилисида “Хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши митинглар бўлиб ўтди. Вазият парламент лойиҳани биринчи ўқишда қабул қилганидан кейин бошланиб кетди, деб хабар қилди “ТАСС” агентлиги.
Акция иштирокчилари парламент биноси олдида тўпланиб, депутатларнинг йўлини тўсишга уринишди.
Намойишчилар полицияга қарши қўлбола портлатувчи моддаларни улоқтиришди. Оқибатда полиция ходимлари оломонга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркаган.
Икки томондан ҳам яраланганлар бор.
Акциянинг биринчи куни қатнашчиларидан 77 киши қўлга олинган.
Шунингдек, намойишчилар Грузиянинг 7 мартда парламент тасдиқлаган янги омбудсман Левана Иоселаианига тухум улоқтирдилар.
8 март оқшомида бошланган норозилик қатнашчиларини 9 март тонгда полиция тарқатиб юборишга эришди.
Грузия Президенти Саломе Зурабишвили АҚШдаги ишчи ташрифи давомидаги барча учрашувларни бекор қилган, намойишчиларнинг “Хорижий агентлар” қонун лойиҳасига қарши акцияни қўллаб-қувватлаган.
ЎзА