ТАТУ талабалари “Cyberkent” республика танлови ғолиби
Тошкент шаҳрида “Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS - 2023” II Халқаро киберхавфсизлик саммити бўлиб ўтди.
Унда Уммон, Озарбайжон, Туркия, Грузия, Япония, Туркманистон, Қозоғистон каби 10 дан ортиқ давлатнинг тартибга солувчи органлари ва халқаро ташкилотлар иштирок этди. Саммит доирасида “Cyberkent” республика танлови ҳам ташкил этилди.

Мазкур танловнинг барча юқори ўринларини Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари қўлга киритди. Ғолиблар пул мукофотларига эга бўлди.
Шунингдек, ҳудудлардан келган 10 та жамоа орасида ҳам ТАТУ талабалари жамоалар ўртасида энг юқори ўринни эгаллади.

Н.Раҳмонова, ЎзА