Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан она тилим!
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Учқўрғон туман ихтисослаштирилган мактабида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 34 йиллиги муносабати билан “Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан она тилим!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олганлар она тилимизнинг ўзига хос хусусиятлари, халқимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритди. Давлат тилимизнинг мавқеини янада юксалтириш борасида олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида алоҳида тўхталди.
[gallery-14145]
Ўқувчи-ёшлар томонидан ижро этилган она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар, қўшиқ ва рақслар, бадиий асарлардан саҳна кўринишлари барчага манзур бўлди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА