Тарихда биринчи марта яҳудий миллатига мансуб аёл БМТ Бош котиби этиб сайланиши мумкин
Коста-Рикалик дипломат, собиқ вице-президент Ребека Гринспан БМТ Бош котиби лавозимига кутилмаган номзод сифатида майдонга чиқди. Агар тасдиқланса, у жаҳон ташкилотини бошқарган биринчи аёл ва илк яҳудий бўлади, деб ёзди “The Guardian” нашри.
БМТнинг амалдаги раҳбари Антониу Гутерриш иккинчи муддатини 31 декабрда якунлайди. Минтақавий алмашинувни назарда тутадиган норасмий амалиётга кўра, унинг вориси Лотин Америкасидан бўлиши кутилмоқда.
Гринспан ҳозир БМТ таркибидаги Савдо ва тараққиёт конференциясини бошқариб келяпти. Унинг ота-онаси Холокостдан қочиб қутулган польшалик қочқинлар, она томонидан бобоси ва бувиси немислар қўлида ҳалок бўлган.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши биринчи ёпиқ сўровида Гринспанни 10 овоз қўллаб-қувватлади, тўрт ноиб бетараф, фақат бир киши қарши чиқди. Унинг номзодига ким қарши чиққани номаълум.
Ғарб дипломати сўзларига кўра, Гринспан баъзи мамлакатлар томонидан Гутерриш йўналишини давом эттирувчи сифатида кўриляпти. Шунингдек, ҳозирги Бош котибнинг жимгина қўллаб-қувватлашидан ҳам фойдаланиши мумкин.
С.Раҳимов, ЎзА