Тарих, бугун ва келажакни боғлаган самимий учрашув
Миллий журналистикамиз ривожида ёши улуғ устоз журналистларнинг ҳиссалари беқиёс. Уларнинг йўл-йўриқлари, ўгитлари, ўзгаларга ибрат бўлишга арзигулик фаолияти ёш қаламкашлар учун чин маънода баракали ижод мактабидир.
9 май — Хотира ва қадрлаш куни арафасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ҳамкорлигида устоз журналистлар, ўрта авлод вакиллари ва ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

Ўзбекистон журналистлари уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Шуҳрат Орипов ва бошқалар бугунги кунда миллий матбуот соҳасини ривожлантириш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган тизимли ишлар хусусида тўхталди.

Самимий ва очиқ мулоқот давомида фахрий журналистлар ўзларининг бой ҳаётий тажрибаси, касб фаолиятидаги синов ва ютуқлари ҳақида сўз юритиб, ёшларга ибратли тавсиялар берди.


Тадбир авлодлар ўртасидаги маънавий боғлиқликни мустаҳкамлаб, устоз-шогирд анъаналарининг нақадар муҳим эканини яна бир бор намоён этди.
Н.Усмонова,
ЎзА мухбири