“Тараққиёт” номига мос тараққий этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Вилоят ҳокими Янги Наманган туманидаги Соҳил маҳалласида қад ростлаётган “Тараққиёт” кичик саноат зонасида бўлди.
Мебелчиликка ихтисослашган мазкур кичик саноат зонасининг умумий майдони 10 гектар бўлиб, келгусида бу ерда 202,5 миллиард сўмлик 37 та инвестициявий лойиҳа жойлаштирилади ва 4 мингга яқин янги иш ўрни яратилади.
[gallery-20608]
Вилоят раҳбари мазкур саноат ҳудудидаги қурилиш жараёнларини кўздан кечириб, лойиҳаларни белгиланган муддатларда ишга тушириш зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун қурувчилар сонини кўпайтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, ушбу ҳудудда автомобилларга сервис хизматларини кўрсатувчи “Саноат ва сервис” маркази ташкил қилинмоқда. 2 гектар майдонни ўз ичига оладиган мазкур марказ ишга тушгач, 400 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат) ЎзА