Тарағай, Башир ва Татар қишлоқлари ҳам этнотуризм марказларига айлантирилади
Қашқадарёга йилига 6 миллион турист жалб қилиш учун барча имконият бор. Йил бошидан вилоятга 2,5 миллион сайёҳ келган, биргина Ғелон қишлоғига ташриф буюрганлар сони 500 мингга етган.
Татаристон билан ҳамкорликда Ғелондаги тоғ-чанғи курортининг биринчи босқичини келаси йил ишга тушириш режалаштирилган. Табиати билан Ғелонга ўхшаш Чироқчидаги Тарағай, Китобдаги Башир ва Яккабоғдаги Татар қишлоқларини ҳам этнотуризм марказларига айлантириш имкониятлари кўрсатиб ўтилди. Шаҳрисабз туманидаги Сайёд ва Сувтушар қишлоқларида тоғ дарёлари негизида рафтинг ва спорт туризмини ривожлантириш мумкин.
Мутасаддиларга ушбу олти қишлоқ бўйича бир ойда мастер-режа тайёрлаб, 1 мартдан 50 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш топширилди.
Шунингдек, ҳар баҳор Ғузорда “Лола ва кабоб”, Кўкдалада “Чиял яхна” гастрономик фестивалларини ўтказиш йўлга қўйилади.
ЎзА