Таълимдан — бандликка
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳар касбий кўникмалар маркази аҳолини замонавий, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб ва мутахассисликларга ўқитиш, фуқароларнинг касбий салоҳиятини ошириш ҳамда рақобатбардош кадрлар тайёрлашга ихтисослашган.
Марказда таълим жараёни меҳнат бозорининг бугунги ва истиқболдаги талабларидан келиб чиқиб ташкил этилган. Тингловчилар замонавий касбларни назарий билимлар билан бир қаторда, амалий машғулотлар орқали эгалламоқда.
Таълим олувчилар учун 100 ўринли ётоқхона ҳам мавжуд. Бу бошқа ҳудудлардан келиб таҳсил олаётган фуқаролар учун қўшимча қулайлик яратмоқда.
Айни пайтда марказда 17 та касб йўналиши бўйича таълим берилади. Ўқув хоналари ва амалий машғулот устахоналари замонавий жиҳозлар билан таъминланган.
[gallery-31435]
Шу билан бирга, меҳнат бозоридаги ўзгаришлар ва иш берувчилар эҳтиёжидан келиб чиқиб, янги касбларни жорий этиш, мавжуд ўқув йўналишларини такомиллаштириш ҳамда таълим сифатини ошириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА