Ўзбекистон ва Молдова: парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
“Ўзбекистон – Молдова” ва “Молдова – Ўзбекистон” ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳларининг онлайн шаклда учрашуви бўлиб ўтди.
Унда парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Хусусан, ҳамкорлик бўйича гуруҳлар фаолиятини кучайтириш, парламент қўмиталари ўртасида мулоқотни ривожлантириш, қонун ижодкорлиги ва парламент назорати соҳасида ўзаро тажриба алмашиш муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш, шунингдек, аграр соҳада илғор тажриба алмашиш муҳим экани таъкидланди.
Бундан ташқари, ёшлар сиёсати, таълим, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва гендер тенгликни таъминлаш, маданият ва санъат, спорт ҳамда туризм соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Н.Абдураимова, ЎзА